TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2645

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,080Количество просмотров
Опубликован10 окт.10.10.2025, 04:06
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 АДОЛАТЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА ЯНГИ БОСҚИЧ Дунёни қамраб олган бугунги мураккаб тарихий жараёнлар минтақамиз давлатлари олдига сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш вазифасини қўймоқда. Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда ҳам айнан шу мақсадлар кун тартибидан ўрин олди. Президентимиз ушбу нуфузли анжумандаги нутқида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор аниқ, амалий ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, “Марказий Осиё – Россия агроэкспресси” лойиҳасини ишга тушириш таклифи минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳозирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта қисми асосан МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Аммо логистикадаги узоқ йўллар, чегарадаги бюрократик тўсиқлар ва транспорт харажатларининг юқорилиги натижасида тадбиркорлар маҳсулот етказиб бериш жараёнида кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Агроэкспресс лойиҳаси — бу темир йўл ва автомобиль қатновини уйғунлаштирган, тезкор, махсус логистика йўлакларини яратиш ғоясини назарда тутади. Бунинг натижасида экспортчилар учун вақт ва харажатлар сезиларли қисқаради, маҳсулот сифатини йўқотмай, тез етказиб бериш имконияти яратилади. Қолаверса, минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт салоҳияти ошади. Бу ташаббус нафақат экспортчилар, балки қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган минглаб деҳқон ва ишлаб чиқарувчилар учун янги бозор эшикларини очади. Бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётида ҳам қўшимча қиймат занжири яратилади, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари пайдо бўлади. Бундан ташқари, Президентимиз Бухорода Саноат инжиниринг хабини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Бу, минтақа давлатларининг илғор муҳандислик тажрибаси, саноат ечимлари ва инновацион ишланмаларини бир нуқтада жамлайдиган марказ ишга тушади, деганидир. Яъни, бундай хаб минтақада саноат соҳасидаги кооперацияни кучайтиради, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни локаллаштириш имконини беради. Шунингдек, ёш муҳандислар ва мутахассислар учун амалий тажриба мактаби вазифасини бажаради. Қолаверса, Бухоро шаҳрининг геостратегик жойлашуви ва сўнгги йиллардаги инфратузилмавий ривожланиши ҳам бу ташаббусни амалга ошириш учун қулай шароит яратади. Бу хаб фақат Ўзбекистон эмас, балки Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам индустриал инновация маркази бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Дарҳақиқат, дунё янги синовларни бошдан кечирмоқда: экологик инқирозлар, ресурслар тақчиллиги, миграция жараёнлари, хавфсизлик таҳдидлари... Бундай вазиятда бирлашиш, тажриба алмашиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш — адолатли ва барқарор келажак сари ишончли қадамдир. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида айни шу ҳақиқатни чуқур таҳлил қилди. Барча ташаббуслар иқтисодий интеграция адолатли тақсимот билан уйғунлашгандагина ижобий натижа беради, деган ҳаётий ҳақиқат устига қурилгани эътиборга молик. Демак, олдинда бизни янги масъулиятли давр кутяпти. Ушбу йўлда “Адолат” СДП ўз номи ва ғояларига содиқ ҳолда, адолатни жамиятнинг бош мезони сифатида қарор топтириш йўлидан қатъият билан ҳаракат қилади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram