TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2658

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,080Количество просмотров
Опубликован17 окт.17.10.2025, 08:06
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 ЎЗБЕКИСТОН ОСМОНИДА ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ ДАВРИ БОШЛАНАДИ Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш ва миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу, айниқса, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги йирик инфратузилма лойиҳалари мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари ҳудудда бўлиб, йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишди. Аввало, Янги Тошкент халқаро аэропорти мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган улкан лойиҳа эканини қайд этиш жоиз. Президентимиз ташаббуси билан бошланган ушбу иншоот юртимизнинг иқтисодий, логистик ва сайёҳлик салоҳиятини бир неча баробарга оширади. Сўнгги саккиз йилликда мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижликлар сони 3 миллион нафардан 10 миллион нафарга ошди. Бу кўрсаткич 2030 йилга бориб 15 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Шунга мувофиқ, транспорт инфратузилмасининг барча йўналишлари мутаносиб ривожлантирилмоқда. Айниқса, авиация соҳасида янги тизимни шакллантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари Янги Тошкент аэропортига тамал тоши қўйилиши маросимида транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш давлатимизнинг яқин истиқболдаги бош мақсадларидан бири эканини таъкидлади. Жумладан, келгуси беш йилда авиапаркдаги ҳаво кемалари 180 тага, йўналишлар 230 тага, маҳаллий ва халқаро авиақатновлар сони эса йилига 200 мингга етказилиши айтилди. Аэропорт инфратузилмасини хусусий шериклик асосида ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳам изчил давом эттирилиши белгиланди. – Ушбу ислоҳотларимизнинг пировард натижасида Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация хабига айлантиришни мақсад қилганмиз, – деди Президент. Мега-лойиҳани рўёбга чиқаришга илғор халқаро тажриба, нуфузли хорижий компаниялар ҳам жалб қилингани эътиборга молик. Хусусан, Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Жанубий Кореянинг “Incheon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Биринчи босқичда 2,5 миллиард доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади. Терминаллар орқали йилига 20 миллион нафар йўловчи ва 129 минг тонна юк ўтказиш, соатига 30 та учиш-қўниш операцияларини бажариш, 14 та телескопик траплардан фойдаланиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади. Янги аэропорт фойдаланишга топширилиши билан мамлакатимизнинг транзит салоҳияти кескин ошади. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёнинг, балки бутун Евро-Осиё минтақасининг йирик транспорт хаби сифатида шаклланади. Бу, ўз навбатида, экспорт имкониятларини кенгайтиради, туристик оқимни кўпайишига хизмат қилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг турмуш даражаси ва иш билан таъминлаш имкониятлари яхшиланади. Янги меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш марказлари, савдо ва логистика инфратузилмаси ривожланади. Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳа “яшил” стандарт тамойилларига жавоб берадиган минтақадаги биринчи аэропорт бўлади. Терминалларда 46 минг квадрат метрлик “Duty free” зонаси ташкил этилади. Энг асосийси, янги аэропорт иқтисодий жиҳатдан ҳам давлат учун жозибадор бўлиб, бу лойиҳа мамлакатимизга 27 миллиард доллардан ортиқ даромад келтиради. Мамлакатимиздаги ҳар бир янгиланиш марказида инсон манфаати туришини алоҳида таъкидлаймиз. Зеро, барпо этилаётган йирик лойиҳалар – янги имкониятлар, янги иш ўринлари, янги ҳаёт сифати демакдир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram