TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2659

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,870Количество просмотров
Опубликован18 окт.18.10.2025, 08:44
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Инсон меҳнатини муносиб қадрлаш — адолатли жамият тараққиётининг пойдевори Инсон учун ўз меҳнати, фидойилиги ортидан эришган ҳурмат, эътибор ва эътирофдан азизроқ неъмат йўқ. Бу борада меҳнаткашларнинг ҳақиқий таянчи ҳисобланган касаба уюшмалари фаолияти бугун тамомила янгича аҳамият касб этмоқда. Буни Президентимизнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказган учрашуви мисолида яққол кўриш мумкин. Албатта, ушбу мулоқот мамлакатимизда инсон меҳнатини улуғлаш, унинг ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлгани билан аҳамиятлидир. Эътироф этиш керакки, сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ислоҳотлар меҳнат соҳасида ҳам туб бурилиш ясади. 130 миллиард доллар инвестиция жалб этилди, минглаб янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, миллионлаб иш ўринлари яратилди. Натижада фуқароларнинг турмуш даражаси ошиб, жон бошига даромад 3,5 минг долларга етди. Қолаверса, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида муҳим қонунлар қабул қилинди. Янгиланган Конституция, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ва “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлар меҳнат муносабатларида адолат ва кафолатни таъминлайдиган мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни яратди. Учрашувда таъкидлаганидек, кейинги йилларда 500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, уларнинг фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилгани, 13 минг нафар ноҳақ бўшатилган ходим ишга тиклангани мамлакатимизда ижтимоий адолат таъминланаётганидан далолатдир. Айниқса, хотин-қизларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишда касаба уюшмалари фаолияти жонланди. Масалан, 4,5 миллиондан зиёд эҳтиёжманд хотин-қизга “Аёллар дафтари” орқали амалий ёрдам кўрсатилди. Йиғилишда Президентимиз илгари сурган “Касаба уюшмалари – аёллар манфаати йўлида” ташаббуси эса тизимни нафақат моддий кўмак, балки жамиятда аёлнинг нуфузини ошириш, унинг меҳнат бозоридаги тенг имкониятларини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Эндиликда меҳнат жамоаларида гендер тенгликни таъминлаш, иш жойларида қулай муҳит яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича янги стратегиялар ишлаб чиқилади. Бу борада касаба уюшмалари нафақат ҳимоячи, балки ижтимоий тараққиётнинг фаол иштирокчисига айланади. Федерация тузилмалари энди фақат шикоятни эшитадиган эмас, балки ечим таклиф этадиган, ташаббус кўрсатадиган, давлат ва жамият ўртасида мувозанат яратадиган куч сифатида фаолиятини янада кучайтиради. Аслида, касаба уюшмаси — бу фақат ходимнинг иш жойидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилма эмас. У — инсон қадрини меҳнат орқали юксалтиришга хизмат қилувчи ижтимоий адолат модели, жамоавий масъулият ва ҳамжиҳатлик мактабидир. Албатта, партиямиз бу борадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни ўзининг муҳим вазифаларидан бири, деб билади. Шу боис, Сайловолди дастуримизда ҳам меҳнат соҳасида адолатли муносабатни таъминлаш, инсон меҳнатига муносиб баҳо бериш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни устувор йўналиш сифатида белгилаб олганмиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram