TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2672

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,120Количество просмотров
Опубликован25 окт.25.10.2025, 03:30
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийлари! Сизларни “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ва миллион нафардан зиёд аъзолари номидан шарафли касб байрамингиз – 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз! Жонажон юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифани шараф билан адо этиб келаётган юрт посбонларининг машаққатли меҳнати таҳсинга лойиқдир. Айтиш жоизки, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти ва осойишталигини таъминлаш, қонун устуворлиги ва ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, адолатли жамият қуриш йўлидаги мақсадларимиз муштаракдир. Партиямиз томонидан амалга оширилаётган “Биз одам савдосига қаршимиз”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Бор меҳримиз сенга, болажон!” каби кўплаб ижтимоий лойиҳаларда биз билан ҳамкорлик қилиб, яқиндан кўмаклашиб келаётганингизни алоҳида эътироф этамиз ва бундан миннатдормиз. Қадрли осойишталигимиз посбонлари! Кунни тунга, тунни тонгга улаб, ўз ҳаловатингиздан кечиб, халқ хизматига камарбаста бўлаётганингиз учун сизларга чуқур ташаккур изҳор этамиз. Шундай масъулиятли вазифани адо этишда суянч бўлаётган оила аъзоларингизга ҳам тинчлик-омонлик ва мустаҳкам соғлик тилаймиз. Шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, ўзингизга эса мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик доимо ҳамроҳ бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз посбонлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram