TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2684

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры913Количество просмотров
Опубликован31 окт.31.10.2025, 11:02
Содержимое поста

Содержимое

🚫🟦🟦🟦 Қашқадарёдаги ўрганишларимиз давомида Қарши шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишдик. 53 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатадиган ушбу маскандаги иккита муҳим жиҳат эътиборимизни тортди. Биринчидан, бу ерда "Д-МЕД" ягона электрон тизими тўлиқ ишга туширилиб, муассаса "рақамли поликлиника" тамойили асосида ишлаётгани. Бунинг амалий натижаси шундаки, рўйхатхона олдидаги узундан-узоқ навбатлар ва қоғозбозликка барҳам берилган. Одамлар энди уйидан туриб онлайн ёки поликлиникадаги "инфокиоск" орқали шифокор қабулига аниқ вақтни белгилаб келиши мумкин. Шу ерда фарзандини эмлашга олиб келган юртдошимиз Ситора Содиқованинг фикри буни яққол тасдиқлайди: "Авваллари шифокор қабулига кириш учун анча вақт кутардик. Ҳозир эса электрон навбат орқали аниқ вақтга ёзилиб, сарсон бўлмай келяпмиз. Бу биз учун жуда катта қулайлик". Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асл мақсади ҳам шу – одамларга қулайлик яратиш, сифатли тиббий хизматни таъминлаш ва халқ розилигига эришиш. Иккинчи муҳим жиҳат – муассасанинг "яшил" поликлиникага айлантирилгани. Бу, айниқса, куз-қиш мавсумида унинг узлуксиз ишлашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Поликлиника том қисмига 10 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, бу панеллар муассасанинг умумий энергия эҳтиёжининг 60-65 фоизини қоплайди. Бу нафақат харажатларни тежайди, балки қишда бинони иссиқ сақлаш ва мураккаб тиббий асбоб-ускуналарнинг барқарор ишлашини ҳам кафолатлайди. Албатта, муассасанинг лаборатория, эмлаш хоналари ва кундузги стационар бўлимларини ҳам кўздан кечирдик. Ходимлар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, хизмат сифатини янада ошириш бўйича ўз тавсияларимизни бердик, уларнинг таклифларини тингладик. Ҳудудлардаги ўрганишларимизнинг асосий мақсади ҳам шу: аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ишларнинг натижадорлигини янада ошириш чораларини топиш. Ўйлаймизки, бу борадаги ишларимиз, албатта, ўз самарасини беради. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram