TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2685

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры783Количество просмотров
Опубликован31 окт.31.10.2025, 13:36
Содержимое поста

Содержимое

🔴Қарши туманидаги ўрганишларимиз давомида "Турди Муаззам сервис" номли кичик, аммо ғоят инновацион корхона фаолияти бизда жуда катта таассурот қолдирди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, очиғи, кўпчиликни ҳайратда қолдириши аниқ. Корхона раҳбари Азиз Йўлдошев бизга ўзлари ишлаб чиқараётган "ақлли" иситиш қозонларини кўрсатди. Куз-қиш мавсуми яқинлашаётган бир пайтда бундай маҳсулотлар аҳолимиз ва ижтимоий объектларни мавсумга тайёрлаш учун жуда муҳим ва самарали ечимдир. Тасаввур қилинг, сиз уйингиздаги ёки идорадаги иссиқликни тўлиқ телефон орқали бошқарасиз! Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, хона ҳароратини, ёқилғи сарфини назорат қила оласиз. Бу технология нафақат жуда қулай, балки ёқилғини тежаши ва экологияга зарарсизлиги билан ҳам ғоят аҳамиятлидир. Айниқса, ушбу корхонанинг ўзида 30 нафарга яқин маҳаллий йигит-қизлар – малакали муҳандислар, электроника мутахассислари, пайвандчилар доимий иш билан банд экани бизни янада кўпроқ қувонтирди. Энг муҳими, Қаршида ишлаб чиқарилган бу маҳсулотлар бугун нафақат ўзимизнинг бозорда, балки Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам экспорт қилинаётган экан! Бу – оддий бир туманда ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб, инновацион, экспортбоп маҳсулот яратиш мумкинлигига ёрқин мисол. Албатта, Азизбек билан суҳбатлашиб, фаолиятни янада кенгайтириш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича фикр алмашдик. Мамлакатимизда мана шундай ташаббускор, ижодкор тадбиркорлар сафи кенгаяверсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram