TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2690

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,000Количество просмотров
Опубликован1 нояб.01.11.2025, 09:12
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 🔴 Қарши туманидаги ўрганишларимиз давомида “Билол-медик шифо” корхонаси фаолияти эътиборимизни тортди. Ушбу корхона тиббиёт йўналишида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарар экан. Аҳамиятлиси, жамоада 15 киши меҳнат қилади, аксарияти – хотин-қизлар. Тадбиркор улар учун нафақат муносиб ойлик, балки бепул иссиқ овқат ва транспорт хизматини ҳам ташкил этиб берган. Энг муҳими, бу ерда ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳам доимий иш билан таъминланган. Бу – давлатимиз ижтимоий ҳимоя сиёсатига тадбиркорнинг амалда “лаббай!” деб жавоб бераётганидан далолатдир. Ишчилардан бири – Рушана Турдиева биз билан суҳбатда: “Маҳалламда шу цех очилиб, ишга жойлашдим. Ҳозир 3 миллион сўм маош оляпман, рўзғоримга барака кирди”, – деди. Одамларнинг ўз ишидан, ҳаётидан рози бўлиб гапириши – бизнинг амалий ҳаракатларимизга энг юқори баҳодир. Албатта, корхона раҳбари Шоҳрух Ражабов билан фаолиятини янада кенгайтириш, бу борадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳам фикр алмашдик. Ишбилармонлик ва тадбиркорлик фаолиятини мукаммал йўлга қўйиш билан бирга, ижтимоий масъулиятни чуқур ҳис қиладиган тадбиркорларимиз сафи кенгайсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram