Содержимое
🔴 Қашқадарёдаги ўрганишларимиз давомида Қарши шаҳридаги Касбий кўникмалар маркази фаолияти билан танишдик. Очиғини айтганда, бу ерда вилоятнинг аниқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратилаётганига гувоҳ бўлдик. Марказда анъанавий касблар билан бир қаторда энг замонавий йўналишлар ҳам бирга ўқитилмоқда. Ёшлар ошпазлик, тикувчилик, автосервис сир-асрорлари билан бирга, компьютер дизайни, қуёш панеллари монтажи ва ҳатто сунъий интеллект муҳандислиги каби йўналишлар бўйича ҳам сабоқ олишмоқда. 300 дан ортиқ ёшларнинг иштиёқ билан янги ҳунар ўрганаётгани бизни қувонтирди. Марказ раҳбари Нилуфар Назарова битирувчилар нафақат маҳаллий корхоналарга, балки Германия, Россия каби давлатларга ҳам кафолатли ишларга юборилаётганини таъкидлади. Яна бир эътиборли жиҳати – имконияти чекланган юртдошларимиз учун дарслар сурдотаржимон ёрдамида ҳам олиб борилар экан. Бу – жамиятимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигига яққол мисол. Айниқса, марказда сунъий интеллект муҳандислиги каби замонавий йўналишнинг йўлга қўйилгани жуда аҳамиятлидир. Чунки ҳозирда шаҳарда Президентимиз ташаббуси билан "Ақлли шаҳар" концепцияси жорий этилмоқда. Бу улкан лойиҳа, албатта, янги, замонавий мутахассисларни – айнан ўша сунъий интеллектни тушунадиган кадрларни талаб қилади. Биз Мономарказда ана шу ТАЛАБ ("Ақлли шаҳар") ва ТАКЛИФ (янги мутахассислар) бир-бирига тўлақонли мос тушаётганини кўрдик. Яъни, бир томондан, янги лойиҳалар юқори малакали кадрларга талабни шакллантирса, иккинчи томондан, мана шундай марказларимиз айнан шу талабга жавоб берадиган билимли ёшларни тайёрлаб бермоқда. Бу – меҳнаткаш халқимиз фаровонлиги йўлидаги самарали тизимнинг амалдаги исботидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram