TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2708

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,110Количество просмотров
Опубликован1 нояб.01.11.2025, 14:03
Содержимое поста

Содержимое

🔴 Қашқадарё вилоятидаги ўрганишларимиз якунида партиямизнинг вилоят ва туман-шаҳар Кенгашлари раислари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказдик. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ўтган 9 ойлик фаолиятни танқидий-таҳлилий кўриб чиқиш, "Биз нималарга эришдик ва қаерда камчиликларга йўл қўйдик?" деган саволларга биргаликда жавоб топишдан иборат бўлди. Айтиш жоизки, йил якунланишига атиги икки ой вақт қолди. Бу – жуда масъулиятли давр. Биз ушбу фурсатдан унумли фойдаланиб, аҳолини қийнаётган масалаларни ҳал этишда ҳокимликлар билан ҳамкорликни янада кучайтиришимиз лозим. Энг муҳими, халқимиз йил якунида "Менинг депутатим мен учун нима иш қилди?" дея ҳисоб сўрашга тўла ҳақли. Биз ана шу ҳисоботга ҳар томонлама тайёр туришимиз шарт. Шу билан бирга, келгуси йил бюджети учун аниқ, асосли таклифлар тайёрлашнинг айни вақти. Бизнинг бурчимиз – давлатимиз раҳбари олиб бораётган ислоҳотларга камарбаста бўлиб, халқ ва давлат ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини ўташдир. Агар ҳар биримиз ўз вазифамизга виждонан, масъулият билан ёндашсак, фаолиятимизда, албатта, унум ва барака бўлади. Мулоқотимиз якунида партиямиз ғояларини тарғиб қилишда намуна бўлаётган фидойи партиядошимиз, Косон тумани Кенгаши депутати Қаҳрамон Султонов “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Сафимизда халқ дарди билан яшайдиган ана шундай халқпарвар вакиллар борлиги барчамизни янада фаолроқ ишлашга ундайди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram