Содержимое
🚫🟦🟦🟦 Психиатрия хизматидаги муаммолар экспертлар иштирокида муҳокама қилинди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлари иштирокида муҳокама ташкил этилди. Тадбир сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кўтарилаётган психиатрия хизмати фаолияти, хусусан, руҳий хаста фуқароларнинг диспансер назорати ва улар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари билан боғлиқ муаммоларга бағишланди. Айтиш жоизки, фракциямиз депутатлари ҳудудлардаги ўрганиш тадбирларида психиатрия соҳасидаги амалдаги қонунчилик ва унинг ижроси ҳолатини ўрганишган эди. Шунингдек, соҳа мутахассислари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари таҳлил этилди. Шу боисдан, бугунги муҳокамалар давомида психиатрия ёрдамини ташкил этиш, мажбурий даволаниш амалиёти, ғайриихтиёрий госпитализациядаги муаммолар, суд қарорларини соғлиқни сақлашнинг электрон платформалари билан интеграция қилиш каби масалалар эътибор марказида бўлди. Айниқса, беморларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда кузатилаётган ҳуқуқий бўшлиқлар алоҳида кўриб чиқилди. Фракция аъзолари амалдаги “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунни ва соҳага оид бошқа ҳужжатларни замон талабларига мослаштириш зарурлигини таъкидлашди. Қолаверса, хизматни ривожлантиришда халқаро тажрибани қўллаш, мутахассислар малакасини ошириш тизимини кучайтириш ва жойларда замонавий тиббий муассасалар сонини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Якунда фракция томонидан соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг руҳий саломатлик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда тегишли дастурларни ишлаб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз