TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2713

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,860Количество просмотров
Опубликован8 нояб.08.11.2025, 10:13
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 Азиз ва муҳтарам тиббиёт ходимлари! Қадрли соҳа фидойилари! Сизларни "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ва бир миллион нафардан зиёд партиядошларимиз номидан касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз! Ушбу қутлуғ айёмда биз инсон ҳаётини асраш, халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишдек ўта масъулиятли ва шарафли вазифани ўз зиммасига олган сиздек фидойи инсонларга энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз. Сизнинг ҳар кунги машаққатли, айни пайтда шарафли фаолиятингиз, юксак касб маҳоратингиз, беморларга кўрсатаётган меҳр ва ғамхўрлигингиз юксак таҳсинга сазовордир. Туну кун ўз касбига содиқ қолиб, инсонларга саломатлик ва ҳаёт улашиш йўлидаги фидокорона хизматингиз учун барчангизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. 🔴 "Адолат" социал-демократик партияси учун инсон қадри, унинг соғлом ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жамиятда тиббиёт соҳаси ходимларининг мақомини юксалтириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бош мақсадлардан биридир. Биз жамиятимизда ижтимоий адолат тамойилларининг қарор топиши, хусусан, ҳар бир фуқаронинг сифатли ва замонавий тиббий хизматдан тенг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш тарафдоримиз. Бу йўлда сиз каби соҳа жонкуярларининг ўрни ва хизмати беқиёсдир. Ўз навбатида, партиямиз томонидан амалга оширилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!”, “Қандли диабетга қарши курашиш ҳафталиги” каби беғараз акциялар, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!”, “Болалар саломатлиги партия эътиборида” каби кўплаб ижтимоий лойиҳаларда биз билан ҳамкорлик қилиб, яқиндан кўмаклашиб келаётганингизни алоҳида эътироф этамиз ва миннатдорлик билдирамиз. Муҳтарам шифокорлар, ҳамширалар ва соҳа фидойилари! Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик, машаққатли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Халқимиз саломатлигини сақлаш йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша куч-ғайрат ва матонат ҳамроҳ бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз саломатлик посбонлари! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram