Содержимое
🟦🟦🟦 Фракция йиғилишида бир қатор нормалар юзасидан асосли таклифлар билдирилди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси обдон муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, пробация институти жазони ўтаб чиққан ёки жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқи устидан самарали назорат ўрнатиш орқали уларни қайта тарбиялаш, жамият ҳаётига қайтиб кириши учун шароит яратиш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олишда самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси ҳам айнан жазони ўташдан шартли озод қилинган шахслар устидан самарали пробация назоратини ташкил қилишни такомиллаштиришга қаратилган. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз