TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2724

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры4,070Количество просмотров
Опубликован11 нояб.11.11.2025, 03:07
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 Касаба уюшмалари тизимида самарали меҳнат қилаётган азиз дўстлар! Сизларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этамиз. Бу кун – ҳамжиҳатлик, масъулият ва инсонпарварлик қадриятларига ҳамоҳанг байрам. Таъбир жоиз бўлса, турли соҳаларда меҳнат қилиб, жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимизнинг байрамидир. Сўнгги йилларда юртимизда касаба уюшмалари фаолияти ҳам янги босқичга кўтарилди. Инсон қадрини юксалтириш, меҳнатни муносиб қадрлаш, касбий жараёнларда ижтимоий адолатни таъминлаш давлатимиз сиёсатининг бош мақсадларидан бирига айланмоқда. Касаба уюшмалари нафақат ишчи-ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тузилма, балки мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминловчи куч сифатида ҳам тобора ривожланиб боряпти. Бугун корхона ва ташкилотларда яратилаётган шароитлар, иш жойларидаги хавфсизлик ва соғлом муҳит, меҳнат унумдорлигининг ортиши – буларнинг барчасида касаба уюшмалари фаолларининг ҳиссаси бор. Улар жамоа ичида ҳамжиҳатлик, адолат, ўзаро ҳурмат ва инсон қадрини таъминлаш йўлида тинмай меҳнат қилишяпти. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ҳар бир инсон ўз салоҳиятини эркин намоён этиши учун муносиб шароит яратиш – биз қурмоқчи бўлган янги жамиятнинг асосий белгисидир”. Бу эса касаба уюшмалари зиммасига катта масъулият юклайди. Биз учун жамиятда ижтимоий тенглик ва адолатни қарор топтириш устувор вазифа саналади. Шу боис партиямиз меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаёти ва меҳнатига муносиб муносабатни таъминлашда касаба уюшмалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Азиз фидойилар! Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу жараёнда давлатимиз раҳбарининг Сиз, азиз меҳнаткашлар билан учрашганлари ҳам соҳага эътиборнинг рамзий ифодаси бўлди. Зеро, тараққиёт ва ислоҳотлар самарадорлиги меҳнаткашлар кучига таянади. Қолаверса, бугунги шиддатли замонда ижтимоий барқарорликни таъминлаш учун фақат давлат эмас, балки фуқаролик жамияти институтлари, хусусан касаба уюшмалари ҳам масъул. Мана шундай улуғ мақсадлар сари олиб бораётган фаолиятингизда барчангизга куч-қувват, соғлик, янги муваффақиятлар тилаймиз. Ишонамизки, касаба уюшмалари келгусида ҳам юртимиздаги ҳар бир меҳнаткашнинг ишончли таянчи бўлиб қолади. Сизларнинг ташаббусларингиз орқали жамоаларда ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади, иш жойларида хавфсизлик ва соғлом муҳит таъминланади, ишчи инсоннинг нуфузи янада юксалади. Байрамингиз муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram