Содержимое
🟦🟦🟦🟦 ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ЯНГИ БОСҚИЧ Куни кеча мамлакатимизда фидойи касб эгалари бўлган тиббиёт ходимлари куни нишонланди. Ушбу байрам арафасида “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги Президент қарорининг қабул қилиниши соҳага эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодаси бўлди, десак адашмаймиз. Қарорга кўра, тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган фидойи шифокорлар учун бир қатор имтиёзлар эълон қилинди. Хусусан, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил фаолият юритган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига таълим контракти суммасининг 30 фоизгача қисми, ипотека кредити олишда дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилиши белгиланди. Бундан ташқари, шифокор ва фармацевтлар йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўлади. Барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдори икки баробар камайтирилади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларидан бир гуруҳи билан учрашиб, самимий мулоқот ўтказгани ҳам тиббиёт ходимларига эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганидан дарак беради. Учрашувда иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, одамларни ишли ва даромадли қилиш, ёшларга замонавий билим ва тарбия бериш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотлар жадал олиб борилаётгани таъкидланди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram