TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2730

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,170Количество просмотров
Опубликован13 нояб.13.11.2025, 16:52
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 Марказий Осиё бирдамлиги – ижтимоий адолат ва барқарор тараққиёт пойдевори Давлатимиз раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” мақоласи билан танишар эканмиз, унда минтақавий ҳамкорликнинг янги, юксак босқичга кўтарилаётгани, умумий тақдир ва муштарак келажакни англашга асосланган сиёсий ироданинг ёрқин ифодасини кўрамиз. Мазкур мақолада сўнгги йилларда қўлга киритилган тарихий ютуқлар атрофлича таҳлил қилиниши билан бирга, олдимизда турган улкан мақсад ва вазифалар ҳам аниқ белгилаб берилган. “Адолат” социал-демократик партияси учун давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган прагматик ва қатъий сиёсати доимо алоҳида аҳамият касб этади. БАТАФСИЛ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram