Содержимое
🟦🟦🟦 СЕМИНАР-ТРЕНИНГ Депутатлик корпуси партиянинг таянчи, жамият ва давлат билан боғловчи асосий механизми ҳисобланади. Шунингдек, бу мақом нафақат масъулият, балки доимий изланиш, ўз устида ишлаш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни ҳал қилишга доир аниқ принципларни талаб қилади. Шу боис, “Адолат” СДП депутатлари фаолиятида самарадорлик ва интизомни кучайтириш партиянинг устувор масалаларидан бири сифатида белгиланган. Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари аъзолари, партиянинг ҳудудий кенгашлари раислари ҳамда масъул ходимлари учун ташкил этилган сиёсий ўқув семинарида айни шу масалалар эътибор марказида бўлди. Тадбирда депутатлик фаолияти самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг долзарб муаммоларини депутатлик назорати ва жойлардаги партия тузилмалари билан яқин ҳамкорликда ҳал этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз