Содержимое
🟦🟦🟦🟦 Қардошлик алоқалари минтақамизда стратегик ҳамкорлик асосини мустаҳкамламоқда Яширишга ҳожат йўқ, сўнгги ўттиз йилликда Марказий Осиё халқаро муносабатларининг эволюцияси ҳар доим ҳам барқарор ва очиқ мулоқот асосида кечмади. Айниқса, мустақилликнинг дастлабки йилларида минтақада чегаравий масалалар, сувдан фойдаланиш, транспорт алоқалари, иқтисодий манфаатлар тўқнашуви каби қатор муаммолар сабабли қўшни давлатлар ўртасида маълум даражада ёпиқлик ва узилиш ҳолати юзага келди. Натижада минтақанинг салоҳияти тўлиқ рўёбга чиқиши чекланиб қолганди. Бироқ бугунги кунда Марказий Осиё геосиёсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва минтақавий интеграция нуқтаи назаридан янги тарихий босқичга қадам қўймоқда. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15–16 ноябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви минтақадаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ йиллик қардошлик ва стратегик алоқаларни янги босқичга кўтаришда тарихий аҳамият касб этди, дейиш мумкин. 🔴БАТАФСИЛ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram