TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2777

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры336Количество просмотров
Опубликован25 нояб.25.11.2025, 13:29
Содержимое поста

Содержимое

⚖️ Суд – қўрқиб кириладиган эмас, ишониб мурожаат қилинадиган жой бўлиши керак 🇺🇿 Президентимиз томонидан адолатли суд тизимини жорий этишга қаратилган Фармон имзоланди. 🔴 “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова ҳам ушбу фармон аҳамиятини юқори баҳолаб, алоҳида эътибор қаратиш лозим тараф: судларимизга бўлган ишончни қайтариш масаласига урғу берибди. 📰Судьяни кресло учун эмас, қонун учун ишлашга мажбур қиладиган норма ❌ Илгари судьялар ҳар ўн йилда қайта тайинланарди. Табиийки, “вақтим тугаса, яна қоламанми-йўқми?” деган хавотир бўларди. Энди тизим бошқача: аввал беш йил, кейин эса муддатсиз ваколат. ❔Бу нима беради? Судья “кимни хурсанд қилсам ўтиб кетаман?” деб ўйламайди, “қонунга ва виждонимга тўғри келадими?” деб ўйлашга мажбур бўлади. Яъни, кресло эмас, қонун муҳим бўлади. 👤Лавозимга номзод танлашда “танишим бор” эмас, “хақиқатдан арзийди” ишлаши керак ✏️ Туман, шаҳар суд раислари энди ёпиқ эшиклар ортида эмас, очиқ танлов орқали, аниқ мезонлар асосида сараланади. “Ҳалолми?”, “ишини биладими?”, “одоби борми?” – мана шу саволларга жавоб бермай туриб, юқори лавозимга чиқиб бўлмайди. Бу – коррупция, телефон қўнғироқлари, “ўзимизникини қўямиз” деган касалликка жуда катта зарба. 👩Суд тизимига аёлларни кўпроқ киритиш “ҳисобот учун” эмас ⚙️ Яна битта муҳим жиҳат – аёл судьялар улушини камида 30 фоизгача ошириш вазифаси қўйиляпти. Бу “ҳисобот” учун эмас. Одамлар ҳаёти, бола, оила, нафақа, уй-жой, зўравонликка оид ишларни кўриб чиқишда аёлнинг сабри ва инсонпарварлиги жуда катта аҳамиятга эга. Қонун қатъият талаб қилади, лекин ҳар бир иш ортида тирик одам, унинг тақдири туради. Аёл судьялар кўпайса, суд қарорлари ҳам қонуний, ҳам ҳаётийроқ, халқчилроқ бўлади. 🧠Сунъий интеллект, очиқ сайтлар – “инсон омили”га ўрин қолмаслиги керак ⬆️ Фармонга кўра, судьяларни танлаш, лавозимга тавсия қилиш, бўш ўринларни эълон қилиш Кенгашнинг сайтида очиқ туриши шарт. Яна муҳим нарса – судьялар ишини баҳолашда сунъий интеллектдан фойдаланиш режалаштириляпти. Бу нима учун? Чунки инсон омилини, ортиқча аралашувни, “инсон омили”ни минималлаштириш керак. Қарор рақамлар, статистика, қонунга мослик асосида қабул қилинса, “фалончи аралашибди” деган гаплар учун жой қолмайди. 🔴 “Адолат” СДП узоқ йиллардан бери айтиб келаётган “суд мустақил бўлсин, очиқ бўлсин, коррупциядан холи бўлсин, аёллар ўрни кучайсин” деган гаплар давлат ҳужжатига айланди. 📌 Шунинг учунам “Адолат” СДП фракцияси бу Фармонни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, уни халққа тушунтириш, ижросини назорат қилишни ўз вазифаси деб биляпти. 🧑‍🦲@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг