TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2780

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры938Количество просмотров
Опубликован27 нояб.27.11.2025, 06:05
Содержимое поста

Содержимое

🗺#Андижон_вилояти ✍️#Ўрганиш Халқ ишончини оқлаш – энг олий мақсадимиз ва асосий вазифамиздир Бугун мамлакатимизда кечаётган шиддатли ислоҳотлар, иқтисодий юксалиш ва инсон қадрини улуғлашга қаратилган янгиланишлар ҳаётимизнинг бош мазмунига айланди. Ушбу ўзгаришларнинг ҳақиқий қиймати эса, аввало, юртдошларимизнинг фаровон турмуши, кўзларидаги ишонч ва юксак кайфиятда намоён бўлади. Айни шу мақсадда — аҳоли билан бевосита юзма-юз мулоқот қилиш, ҳаётбахш ислоҳотларнинг қуйи бўғиндаги ижросини ўрганиш ҳамда ечимини кутаётган масалаларни жойида аниқлаш учун бу галги манзилимиз сифатида Андижон вилоятини танладик. Барчамизга маълумки, Андижон — улкан иқтисодий салоҳиятга эга, меҳнатсевар ва танти халқи билан доимо тараққиётга интилувчи ҳудуд бўлиб келган. Биз хизмат сафаримиз давомида шунчаки маълумот йиғиш билан чекланмасдан, ҳар бир соҳанинг реал ҳолатини ўз кўзимиз билан кўриш, оддий одамларнинг фикрини эшитиш ва муаммоларнинг туб илдизини ўрганишни мақсад қилганмиз. 🔴Жумладан, ўрганишларимиз давомида партиямизнинг Қуйи палатадаги фракцияси аъзолари, Марказий аппарат ҳамда маҳаллий Кенгашлар масъуллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳимиз билан олий таълим ва амалиёт интеграцияси, тиббий хизмат сифати ва қамрови, ижтимоий ҳимоя ҳамда хотин-қизлар бандлигига доир кўрсаткичлар, маҳалла институтининг муаммоларни ҳал этишдаги таъсирчанлиги, шунингдек, аҳоли даромадини оширишга қаратилган ишлар ҳолатини атрофлича таҳлил қиламиз. Ушбу ўрганишлар натижасида депутатлик корпусимиз ва партиямиз олдида турган янги устувор вазифаларни белгилаб оламиз. Зеро, халқчил сиёсатнинг асосий мезони — одамлар эҳтиёжига жавоб берадиган, уларнинг оғирини енгил қиладиган ва эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайдиган амалий натижаларни таъминлашдир. Сафаримиз тафсилотларини расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram