TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2781

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры233Количество просмотров
Опубликован27 нояб.27.11.2025, 10:40
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦🟦 ИЛМ, АМАЛИЁТ ВА ИННОВАЦИЯЛАР УЙҒУНЛИГИ Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий этиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, амалий ишлар самараси фақатгина энг сўнгги русумдаги ускуналар билан ўлчанмайди, балки асосий мезон сифатида халқаро стандартларга жавоб берадиган, чуқур назарий билим ва юксак амалий кўникмага эга кадрлар салоҳияти белгиланмоқда. 🔴 Шу мақсадда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Андижон вилоятидаги ўрганишлари доирасида тиббий таълим сифати ва амалиёт интеграцияси жараёнларига эътибор қаратилди. Партия етакчиси Андижон давлат тиббиёт институти фаолияти билан танишар экан, тиббиёт олийгоҳлари қошидаги клиникалар талабанинг шифокор сифатида шаклланишида ҳал қилувчи ўрин тутишини, назарий билимлар бевосита бемор билан мулоқотда, реал вазиятларда синовдан ўтказилгандагина ёш мутахассисда касбий интуиция пайдо бўлишини алоҳида таъкидлади. Институтда 20 та кафедра мавжуд бўлиб, ҳар бир ўқув даврида минглаб талабаларнинг билим олиши учун барча шароитлар яратилган. Айтиш жоизки, ишчи гуруҳ томонидан бу ердаги талабаларнинг илмий-ижодий фаоллиги алоҳида эътироф этилди. Зеро, ёшлар нафақат ўқув дастурларини ўзлаштирмоқда, балки тиббиёт ва жамият учун долзарб бўлган инновацион ишланмаларни таклиф этмоқдалар. Хусусан, ёш тадқиқотчилар томонидан яратилган болаларда яссиоёқликнинг олдини олиш учун махсус ортопедик пойабзаллар, ультрабинафша нурлари ёрдамида стерилизация қилувчи ихчам аппаратлар ва ташхис қўйиш жараёнини рақамли таҳлил қилувчи “рақамли фонендоскоп” каби лойиҳалар партия вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, гелминтозга қарши самарали воситалар, она сути етишмовчилигида қўлланиладиган лактон препаратлари, ишлатилган тагликлардан олинадиган ва тупроқ намлигини сақлаб, чўлланишга қарши курашувчи махсус полимер моддалар ҳамда "ақлли" автобус бекатлари каби эко-инновациялар ёшларнинг нақадар кенг дунёқарашга эга эканлигини кўрсатди. Талабалар томонидан яратилган анатомик моделлар ва ижтимоий тармоқлардаги интерактив илмий платформалар тиббий таълимни рақамлаштириш йўлидаги дадил қадамлар сифатида баҳоланди. Робахон Махмудова ёш олимлар ва талабалар билан мулоқотда “Адолат” СДПнинг бу борадаги позициясини қатъий билдириб, иқтидорли ёшларни халқаро грантлар, стипендиялар ва хорижий амалиёт дастурларига кенг жалб қилиш бугунги кун талаби эканлигини, келажак шифокорлари мамлакат келажагига хизмат қиладиган энг қимматли интеллектуал капитал ҳисобланишини ҳамда Учинчи Ренессанс пойдевори қурилаётган паллада айнан шундай илмий тадқиқотлар олиб бораётган ёшлар янгиликлар жараёнининг марказида туришини таъкидлади. Андижондаги ўрганишлар шуни яққол кўрсатдики, назария ва амалиёт уйғунлиги таъминланган жойда юксак самарадорлик ва тараққиёт бўлади, партия эса бундай истиқболли ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлашда давом этади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз