TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2787

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры853Количество просмотров
Опубликован27 нояб.27.11.2025, 14:45
Содержимое поста

Содержимое

Имконияти чекланганларга имконият яратилмоқда 🔴 Ишчи гуруҳимиз билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тасарруфидаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар марказида бўлдик. Ёш авлоднинг тўлақонли ривожланиши таъминлашда ушбу соҳа муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон амалиёти ҳам шуни тасдиқлайди, ижтимоий хизматлар тизимида энг самарали натижалар фақат замонавий реабилитация, индивидуал ёндашув ва инновацион методлар орқали амалга оширилади. Қачонлардир пойтахтдагина мавжуд бўлган бундай марказлар эндиликда вилоятларимизда ҳам фаолият юритаётгани мамлакатимизнинг ижтимоий ҳимоя тизимига юксак эътиборидан даракдир. Марказ раҳбари Равшанбек Мўйдиновнинг айтишича, ҳозирда 46 нафар малакали турли ёш ва эҳтиёжга эга шахслар билан муайян ижтимоий хизматларни олиб боради. Жумладан, ривожланишда нуқсони бўлган болаларга ижтимоий-реабилитация ва таълимни ривожлантириш машғулотлари тақдим этилади. Ҳозирда бу хизматдан 105 нафар бола фойдаланмоқда. Шунингдек, ижтимоий мослаштириш хизматлари ногиронлик ёки оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган, турли қийинчиликларга дуч келган ёшларни жамият ҳаётига мослаштириш, ижтимоий кўникмаларини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. Бу йўналишда махсус педагог ва психологлар фаолият юритиб, ҳозирда 210 нафар фойдаланувчига хизмат кўрсатилмоқда. Эътиборлиси, маскан ҳудудида хусусий тадбиркорлар томонидан ҳам кўп тармоқли хизматлар фаолияти йўлга қўйилибди. Мисол учун, 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун “кундузги парвариш” хизматига 70 нафар, 18 ёшдан юқори, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун “қараб туриш” хизматига 10 нафар юртдошларимиз жалб этилган. Бунда ота-она назоратисиз қолган болалар, меҳнат мигрантлари, ёлғиз оналар ва камбағал оила фарзандлари учун куни узайтирилган гуруҳлар хизмати мавжуд. Аҳамиятлиси, ёшларни касбга йўналтириш йўналиши ногиронлиги бўлган ёшлар учун қўл келмоқда. Дарҳақиқат, бундай комплекс хизматлар тизими нафақат ижтимоий барқарорликни таъминлайди, педагогик ва психологик инновациялар, болалар ва ёшларнинг тўлақонли ривожланишига ҳам хизмат қилади. Бу йўналиш замонавий реабилитация стандартларини жорий қилиш, индивидуал ёндашувни ривожлантириш ва жамиятда ижтимоий интеграцияни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram