TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2795

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры300Количество просмотров
Опубликован28 нояб.28.11.2025, 06:59
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦🟦 ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС! 🔴 Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойили, аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўрсатилаётган эътиборда намоён бўлади. “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Андижон вилоятидаги ўрганишлари давомида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан танишилди. Партия етакчиси таъкидлаганидек, илгари фақат пойтахтда мавжуд бўлган бундай замонавий мажмуаларнинг бугун чекка ҳудудларда ҳам фаолият юритаётгани давлатимизнинг ижтимоий йўналишдаги сиёсати қамрови кенгайганидан далолатдир. Жаҳон амалиётида синалган инновацион методлар ва индивидуал ёндашув асосида иш олиб бораётган мазкур марказда айни пайтда 46 нафар малакали мутахассис фаолият юритмоқда. Ўрганишлар давомида марказнинг қамров кўламига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирда ушбу муассасада: – Ривожланишда нуқсони бўлган 105 нафар болага ижтимоий-реабилитация ва таълимни ривожлантириш хизматлари кўрсатилмоқда. – Ногиронлиги бор ёки оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган 210 нафар ёшлар махсус педагог ва психологлар кўмагида жамиятга қайта мослаштирилмоқда. – Марказда хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган кўп тармоқли хизматлар эътиборга молик. Хусусан, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болалар учун “кундузги парвариш” ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож катталар учун “қараб туриш” хизматлари йўлга қўйилган. Шунингдек, ота-она назоратисиз қолган, меҳнат мигрантлари ва кам таъминланган оила фарзандлари учун ташкил этилган куни узайтирилган гуруҳлар ҳамда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш лойиҳалари ижтимоий ҳимоянинг манзилли ва самарали эканини кўрсатмоқда. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Имкониятлар олами” маркази шунчаки ижтимоий объект эмас, балки имконияти чекланган юртдошларимизга ҳаётга қайтиш умидини берувчи, уларнинг жамиятга интеграциялашувини таъминловчи муҳим платформадир. Бундай комплекс ёндашув партиямизнинг ижтимоий адолат ва барқарорликни таъминлаш ғояларига тўла ҳамоҳангдир. ⚖️Расмий саҳифаларимиз