TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2796

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры798Количество просмотров
Опубликован28 нояб.28.11.2025, 08:31
Содержимое поста

Содержимое

Ҳунарли аёл рўзғорида барака бўлади Хотин-қизлар салоҳиятини юзага чиқариш ва уларни иқтисодий жараёнларга жалб этиш борасидаги андижонликлар тажрибаси ҳам эътиборимизни тортди. Шундай муҳим ташаббуслардан бири 6 йилдан бери самарали фаолият юритиб келаётган Хотин-қизлар тадбиркорлик марказидир. 🔴 Ишчи гуруҳимизга марказ ижрочи директори, партиямиз фаоли Муқаддас Абдуллаева ҳамроҳлик қилди. Қайд этилишича, ушбу маскан давлат раҳбарининг 2019 йил 7 мартдаги қарори асосида ташкил этилган ва барқарор даромад манбаига эга бўлмаган, тадбиркорликка қизиқувчи хотин-қизлар учун мўлжалланган. Бу ерда тингловчилар ўз қизиқишаридан келиб чиқиб, уй меҳмонхонаси, иссиқхона, гўзаллик салони, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, асаларичилик, қандолатчилик, компьютер саводхонлиги каби йўналишларда 60 соатлик қисқа курсларда таълим олишади. Машғулотларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификат тақдим этилади, шу асосда имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлишади. Ушбу жараёнда уларга ҳоким ёрдамчилари амалий ёрдам кўрсатади. Мазкур тизимнинг яна бир муҳим жиҳати етакчи тадбиркорлар билан менторлик алоқаси ўрнатилганида. Уларнинг кўмаги билан қизлар ўз маҳсулотларига харидор топишлари мумкин. Жорий йилнинг ўтган даврида 6500 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилгани бизни қувонтирди. Аҳамиятлиси, вилоятда шу каби 30 дан ортиқ қисқа курслар ташкил этилган, тадбиркор аёллар ўз маҳсулотларини бозорда сотолиши бўйича қўллаб-қувватланмоқда. Суҳбат асносида марказ раҳбариятига ўз тавсияларимизни бердик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram