TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2805

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры761Количество просмотров
Опубликован28 нояб.28.11.2025, 11:26
Содержимое поста

Содержимое

“Садда таги”да ижтимоий ҳимояни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдик Маҳалла энди аввалгидек, шунчаки маъмурий ҳудуд эмас, балки давлат ва фуқаро ўртасидаги ишончли кўприкка айланган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар ушбу қуйи тизимнинг ўзида амалга ошириляпти. Андижон туманидаги “Садда таги” маҳалласида бўлганимизда бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. Бунда маҳалладаги ўзгаришлар аҳоли ҳаётида қандай акс этаётгани, чекка ҳудуд аҳолиси яратилаётган имконият ва қулайликлардан қай тарзда фойдалана олаётганини ўргандик. Шунингдек, маҳалла ҳаётидаги барча асосий кўрсаткичларни атрофлича таҳлил қилдик. Маълумот ўрнида, “Садда таги” маҳалласи 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, 435 гектар майдонни қамраб олган. Бугунги кунда “яшил” тоифага киритилган. Маҳаллада 4 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Иқтисодий фаоллик йўналишида ижобий натижалар қайд этилаётгани бизни қувонтирди. Хусусан, тадбиркорлик анча ривожлана бошлабди. Ҳудудда 8 та савдо дўкони, 2 та мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган цех, 4 та новвойхона ва 3 та хизмат кўрсатиш шохобчаси фаолият юритаётгани фикримиз тасдиғидир. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йилда аҳолига 40 та лойиҳа доирасида 1,8 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 18 та оилавий тадбиркорлик лойиҳаси учун 261 миллион сўм кредит йўналтирилган. Бу рақамлар маҳалланинг бизнес муҳити учун яратилган шароитлар изчиллигини ва аҳоли фаоллигини кўрсатади. Ижтимоий ҳимоя тизими ҳам мақсадли ва манзилли амалга оширилмоқда. Маҳаллада 65 нафар пенсионер ва 114 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатда туради. “Аёллар дафтари”га 93 нафар, “Ёшлар дафтари”га 7 нафар фуқаролар, “Темир дафтар”га эса 1 та оила киритилган. Хатловларда 107 та камбағал оила аниқланиб, уларнинг 73 тасини бугунги кунгача реестрдан чиқариш чораси кўрилгани манзилли ёрдам самарадорлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, 15 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, умумий қуввати 75 кВтни ташкил этади. Бу – “яшил энергетика”ни маҳалла даражасида жорий этишга қаратилган муҳим қадамдир. Таълим ва соғлиқни сақлаш инфратузилмаси ҳам кенг қамровли ҳолда фаолият юритмоқда. Маҳаллада 200 ўринли 3 та нодавлат боғча ва 386 ўринли умумтаълим мактаби ишлаяпти. Ўтган йили 36 нафар битирувчидан 14 нафари олий таълим муассасаларига киргани чекка ҳудудлар учун яхши кўрсаткич. Партиямиз нуқтаи назаридан таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш муҳим йўналиш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ўқитувчилар ва тарбиячилар учун муносиб шароит яратиш, таълим сифати ва адолат тамойили устуворлигини таъминлаш бўйича бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқдик. Чунки адолатли таълим ёшлар келажагининг асосий кафолатидир. Ишсизлик масаласи ҳам диққат марказимизда бўлди. Маҳаллада 96 нафар ишсиз рўйхатда турибди, уларнинг 48 нафари аёллар, 24 нафари ёшлар, 24 нафари бошқа тоифа вакилларидир. Бир вақтнинг ўзида 78 нафар ишсиз ва 6 нафар меҳнат миграциясидан қайтган фуқаронинг бандлиги таъминлангани аҳоли фаровонлиги ошишига хизмат қилмоқда. Учрашув якунида маҳалладаги ишларга ижобий баҳо берилди. Шу билан бирга, “еттилик” фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшлар орасида тадбиркорлик ташаббусларини кенг тарғиб қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш бўйича таклифлар билдирдик. Шунингдек, эрта никоҳ ва жиноятчиликка қарши тарғиботни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram