TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2826

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры608Количество просмотров
Опубликован4 дек.04.12.2025, 16:23
Содержимое поста

Содержимое

🔴Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ушбу жараёнда “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, лойиҳани янада такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшишди. 🔴 Хусусан, фракциянинг Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида келгуси йил соғлиқни сақлаш соҳаси учун йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар сезиларли даражада оширилишига эришилди. Хусусан, депутат Манзура Салимова “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” учун ажратилиши режалаштирилаётган 30 миллиард сўм маблағ мавжуд эҳтиёжни тўла қондира олмаслигига эътибор қаратди. Оғир вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ҳамда уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатишда ушбу фонднинг аҳамияти катта. Шунингдек, фонд имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш, уларнинг инклюзив таълим олишини ташкил қилишда ваколатли тузилма ҳисобланади. Жорий йил мазкур мақсадларга фонд томонидан 55,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Депутатнинг аниқ таҳлиллар билан билдирган фикрларидан сўнг фонд учун 97 миллиард 387 миллион сўм ажратилиши белгиланди. Депутат Тоҳир Полвонов эса Хоразм вилоятида чақалоқларнинг ретинопатия билан хасталаниши кузатилаётгани, тезкор чоралар кўрилмаса, кўплаб болалар келгусида кўриш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг таклифига кўра, Хоразм вилояти перинатал марказига офтальмоскоп ускунаси харид қилиш учун 300 миллион сўм ажратилиши тасдиқланди. Шунингдек, ушбу марказнинг реанимация бўлимига қўшимча 30 та койка ажратиладиган бўлди. Онкологик касалликлар замонавий тиббиётнинг оғриқли мавзуларидан биридир. Ушбу хасталикнинг сўнгги босқичида беморларга поллиатив ёрдам кўрсатиш жуда муҳим. Ривожланган давлатларда ушбу мақсад учун “хоспис”лар ташкил қилинган. У ерда барча замонавий шароитлар яратилади, махсус малакали шифокорлар, ҳамширалар, психологлар ва ижтимоий ходимлар фаолият кўрсатади. Кўп йиллардан бери мамлакатимизда ҳам шундай тиббий муассаса ташкил этиш муҳокамалар марказида бўлиб келаётган эди. Фракциямиз ташаббуси билан илк бор республикамизнинг 3 та ҳудудида “хоспис” ташкил қилиниши белгиланмоқда. Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона ва Навоий вилоятларида ташкил этилажак хоспислар учун 50 миллиард сўм ажратилди. ➡️ Бундан ташқари, депутат Беҳзод Тўхтамуродов томонидан илгари сурилган Навоий вилояти Конимех туманининг олис ҳудудлари аҳолисига қўшимча тез ёрдам автомобили ажратилиши ташаббуси муҳокамалар давомида қабул қилинди. Қайд этиш жоизки, партиямиз Сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш масаласига биринчи навбатдаги ижтимоий вазифа сифатида белгиланган. Шу маънода, тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, олис ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникалар учун муносиб шароитлар яратиш “Адолат” СДП учун стратегик мақсадлардан ҳисобланади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз