TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2831

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,210Количество просмотров
Опубликован5 дек.05.12.2025, 16:11
Содержимое поста

Содержимое

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги парламент эшитувида Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раисининг ахборотини тингладик. Бизга тақдим этилган ахборот – мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар миқёси нақадар улкан эканини яна бир бор кўрсатди. Президентимиз томонидан олиб борилаётган халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш сиёсати туфайли дунё сиёсий лексиконида мустаҳкам ўрин олган “Марказий Осиё руҳи” бугун минтақа бирдамлиги ва ўзаро ишончининг стратегик пойдеворига айланди. 🔴 “Адолат” СДП фракцияси бу ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва уни юрт равнақининг муҳим сиёсий устуни деб билади. 🇺🇿 Бир Ватан – бир халқ – бир келажак Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила сифатида яшаб келмоқда. Мактабларда 7 тилда таълим, ОАВда 12–14 тилда эфир ва нашрлар, миллий маданий марказларга давлат кўмаги – буларнинг барчаси тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятлар сиёсатининг амалдаги натижаларидир. Таъкидланганидек, айни пайтда интернетда тарқатилаётган уйдирмалар, халқлар орасига ёт фикр солишга қаратилган провокациялар – жиддий хавф. Шу боис биз ёлғон ахборотга тезкор муносабат билдириш, бағрикенгликни тарғиб қилиш, медиа саводхонликни кучайтириш каби чораларни янада кенгайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. 🌍 Яна бир муҳим гап: фуқароларимиз қаерда бўлмасин, уларнинг хулқ-атвори юрт шарафига мос бўлиши шарт, тартиб ва маданият — мамлакат имижининг кафолати бўлиши зарурлиги қайд этилди. Ўрни келганда айтиш керак, фракция ва партиямиз миллатлараро тотувликни таъминлаш йўналишида қатор лойиҳалари орқали мамлакатимизда миллатлар дўстлиги муҳити мустаҳкамланишига ҳисса қўшмоқда. “Байналмилал қадриятлар ва миллий бирлик”, “Бир юрак – бир Ватан” лойиҳалари доирасида этномаданий кўргазмалар ва давра суҳбатларида жамиятда тотувлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини янада кучайтириш юзасидан қизиқарли фикрлар алмашинади, конструктив таклифлар ўртага ташланади. Бизнинг позициямиз қатъий - мамлакатимизда минтақавий маданий алмашинувларни янада кўпайтириш, ёшлар учун қўшма таълим ва илмий платформаларни кенгайтириш ҳамда хавфсизлик ва ҳамжиҳатликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш лозим ва бу йўлда бизнинг фракциямиз пешқадам бўлишга тайёр. Хулоса шуки, “Адолат” СДП фракцияси бу йўналишдаги барча ислоҳот ва ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ҳамда парламент ва жамоатчилик майдонида изчил фаолият олиб боришда давом этади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram