TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2834

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры5,620Количество просмотров
Опубликован8 дек.08.12.2025, 02:31
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 ҚОНУН УСТУВОР ЖАМИЯТДА АДОЛАТ БАРҚАРОР БЎЛАДИ Қадрли юртдошлар! Шу кунларда давлатчилигимиз тарихида янги даврни бошлаб берган миллий байрамларимиздан бири – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Аввало, ушбу шукуҳли айём билан барчангизни “Адолат” СДПнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан самимий муборакбод этамиз. Бош Қомусимиз давлатимизнинг суверенитети рамзи, халқимизнинг фахр ва ифтихори манбаи ҳисобланади. Конституция ижтимоий адолат ва тенглик принципларига асосланган жамият барпо этишнинг ҳуқуқий кафолатидир. Қолаверса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкам ҳимоя қилишда, давлат бошқарувининг асосий мезонлари ва миллий бирликнинг мустаҳкам кўприкларини белгилашда муҳим ўрин тутади. 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямиз бевосита халқимизнинг иродаси ва хоҳиш-истакларини ифодалаши билан тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб берди. Натижада, ҳуқуқий тизимни янада такомиллаштиришга, ҳар бир фуқаронинг ҳаётида муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ўзгаришларни амалда таъминлашга замин яратилди. Мамлакатимизда жамиятнинг барча қатламлари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар бериш, ижтимоий адолатни таъминлаш, инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва унинг ҳуқуқларини ҳимоялаш Конституциямизнинг асосий мазмун-моҳиятини ташкил қилади. Қолаверса, Бош Қомусимиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда ҳам асосий роль ўйнамоқда. Юртимизнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши ва ҳудудий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Конституциямиз, аввало, инсон қадрияти устуворлигини таъминлайди, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади, уларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратади. Шу билан бирга, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва ижтимоий муносабатларда очиқлик ва шаффофликни мустаҳкамлаш орқали, миллий тараққиётимизга янги куч беради. Ана шунинг учун ҳам “Конституция – бахтимиз қомуси”, деймиз. Ҳурматли ҳамюртлар! Хабарингиз бор, партиямиз Бош Қомусимиз тамойилларини аҳоли орасида кенг ёйиш, унинг ҳар бир банди юртдошларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллашига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шу мақсадда, партиямиз фаоллари ташаббуси билан Бош Қомусимизнинг аудиокитоб варианти яратилди ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг филиаллари, шунингдек, имконияти чекланган юртдошларимизни бирлаштирган барча муассасаларга беғараз тарқатилди. Сайловолди дастуримизда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, барча фуқароларнинг Конституциядан фаол фойдаланишини таъминлаш, ҳудудларда “Конституция” хиёбонларини барпо этиш таклифини илгари сурганимиз бежиз эмас. Жамиятда қонунлар устувор бўлсагина адолат таъминланади. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни бундан кейин ҳам тизимли давом эттирамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин дилдан табриклаймиз! Ватанимиз тараққиёти йўлида бирдамлик ва фидойилик билан хизмат қилиш, адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram