Содержимое
🟦🟦🟦 Азиз юртдошлар! Бугун халқимиз қалбидаги миллий ғурур ва ифтихор, келажакка ишонч рамзи бўлган давлатимиз мадҳияси қабул қилинганлигига 33 йил тўлди. Бу сана нафақат тарихий воқелик, балки миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисми, истиқлол ва суверенитетимизнинг тимсоли сифатида чуқур мазмунга эга. Давлат мадҳияси, аввало, халқ қалбида янграйдиган, орзу-умидлари, азму шижоати, тарихий хотираси мужассам бўлган муқаддас рамздир. Мадҳиямиз янграганда қалбимизда фахр-ифтихор, шу азиз Ватанга садоқат туйғуси янада кучаяди. Бугунги авлодлар учун у миллий уйғониш руҳининг тараннуми бўлса, келажак авлод учун она юртга муҳаббат манбаи бўлиб хизмат қилади. Унинг мазмунида аждодларимиз орзу-армонлари, истиқлолга етиш жараёнидаги машаққатлар, эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишонч мужассам. Она Ўзбекистонимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўяр экан, мадҳиямизда куйланган эзгу орзу-умидлар мамлакатимиз тараққиёти учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида қайд этишимиз жоиз. Қонунимизда белгиланганидек, Давлат мадҳиясига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Зеро, давлат мадҳиясига ҳурмат – Ватанга ҳурмат, миллий суверенитетга садоқат, давлат рамзларига эҳтиромдир. Қолаверса, давлат мадҳияси ёшлар тарбиясида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Таълим муассасаларида, оммавий тадбирларда, спорт мусобақаларида мадҳиямизнинг янграши ёшлар қалбида ғурур ва масъулият туйғуларини шакллантиради. Айниқса, халқаро мусобақаларда байроғимиз билан бирга мадҳиямизнинг янграши юртимиз довруғининг дунё минбарларида юксалаётганидан далолат беради. Бундай дақиқаларда ҳар бир юртдошимизнинг қалби фахр туйғуси билан тўлиши табиий. Биз учун муҳим вазифа – ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат. Чунки бугунги ёшлар эртанги Ўзбекистоннинг бунёдкори, мадҳиямизда куйланган эзгу мақсадларнинг амалий ижрочиларидир. Фурсатдан фойдаланиб, давлат мадҳияси қабул қилинган кун билан барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклаймиз. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик абадий бўлсин, халқимизни бирлик ва ҳамжиҳатлик руҳи ҳеч қачон тарк этмасин. Давлатимиз мадҳиясининг 33 йиллиги муборак бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз