TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2890

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры626Количество просмотров
Опубликован21 дек.21.12.2025, 07:10
Содержимое поста

Содержимое

ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД БЎЛИШИ КЕРАК Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими навбатдаги манзилимиз бўлди. Қуйи Чирчиқ туманида иқтисодий фаол аҳоли 48 минг нафардан ошади. Уларнинг қарийб 46 минг нафари доимий иш жойи ва даромадига эга юртдошларимиздир. Ишсизлик даражаси нисбатан паст – 5,3 фоиз. Аммо фикримизча, маррани янада баландроқ олишимиз керак. Саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланиб бораётган туман тўлиқ ишсизликдан ҳоли бўлиши керак. Бўлим ходимлари билан суҳбатда шу каби фикрларимизни билдирдик. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тадбиркор ва фермерлар билан фаол ҳамкорлик ўрнатиб, уларга янги иш ўринлари яратиш йўлида кўмакчи бўлса, айни пайтда ишсиз аҳолининг ҳам бандлигини таъминлашга имкон яратилади. Йил давомида эришилган натижалар ҳам туманда бунга имкон борлигини кўрсатмоқда. Таъкидланишича, 1176 нафар камбағал оила таснифидаги фуқаролар янги иш ўринларига жойлаштирилган, 935 нафари тадбиркорликка жалб қилинган. Бундан ташқари, 642 нафар банд бўлмаган шахслар касб-ҳунарга ўқитилиб, бозор талабидаги меҳнат кўникмаларига ўргатилган. Мулоқот давомида ушбу натижани келгуси йилда янада мустаҳкамлаш, туманни тўлиқ камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан фикр-мулоҳазаларимизни билдирдик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram