TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2911

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры602Количество просмотров
Опубликован21 дек.21.12.2025, 10:50
Содержимое поста

Содержимое

ФАРОВОНЛИК ДОИМИЙ ДАРОМАД ОЛИШ БИЛАН УЗВИЙ БОҒЛИҚ Ислоҳотларнинг қуйи тизимдаги ижроси самарадорлигини таҳлил қилиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Тошкент вилояти бўйлаб ўрганишларимиз Қуйи Чирчиқ туманида давом этди. Дастлаб туман ҳокими Акмал Холмуродов ва ўринбосарлари билан ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашдик. Айниқса, камбағал оилалар реестрига киритилган юртдошларимиз билан ишлаш самарадорлиги эътиборимизни тортди. Қуйи Чирчиқнинг ўзига хос тажрибаси сифатида мини-лойиҳалар механизми ишлаб чиқилиб, самарали йўлга қўйилибди. Биргина мисол, “Машраб” маҳалла фуқаролар йиғинида тикувчилик йўналишида ишга туширилган шундай лойиҳалардан бири 5 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг доимий даромад олишига имкон яратган. Бундай мини-лойиҳалар орқали ишсизлик камайиб, камбағал оилалар қисқариб бораётгани қувонарлидир. Шунингдек, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишида учраётган муаммолар билан қизиқдик. Уларга биргаликда ечим топиш учун ёрдам кўрсатишга тайёр эканимизни билдирдик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram