Содержимое
ШИФОХОНА ҲАР ҚАНДАЙ МАВСУМДА БАРҚАРОР ИШЛАШИ КЕРАК Куз-қиш мавсумида тиббиёт муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш, айниқса, муҳим. Қуйи Чирчиқ туманидаги ўрганишларимиз давомида ушбу жиҳатга ҳам эътибор қаратдик. Қайд этилишича, туманда 15 та даволаш-профилактика муассасалари фаолият кўрсатади. Уларнинг 14 таси табиий газга мослашган локал иситиш қозонлари орқали, 1 таси кўмир ёқилғиси орқали иссиқлик билан таъминланмоқда. Мавсум олдидан муҳандислик тармоқлари, ички ва ташқи иситиш, иссиқ ва совуқ сув, шунингдек, оқова қувурлари кўздан кечирилиб, носозликлар бартараф этилган. Ушбу мақсад учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 540 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Ўрганиш давомида реал ҳолат билан ҳам танишдик. Шифокор ва беморлар билан суҳбатлашдик. Бирлашма раҳбариятига айрим камчиликлар юзасидан ўз тавсияларимизни бердик. ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram