TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2934

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,030Количество просмотров
Опубликован22 дек.22.12.2025, 04:51
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 Ҳурматли энергетика тизими ходимлари! Сизларни 22 декабрь – Энергетика тизими ходимлари куни билан “Адолат” СДПнинг бир миллион нафардан ортиқ аъзолари номидан самимий муборакбод этамиз. Соҳада фаолият юритаётган ҳар бир мутахассис, муҳандис, ишчи-ходимлар мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Чунки бугун ҳаётимизни сизнинг касбингизсиз тасаввур этиб бўлмайди. Энергетика — катта масъулият, юқори интизом, аниқ ҳисоб-китоб ва ўз ишига садоқатни тақозо этадиган фаолиятдир. Айниқса, кескин об-ҳаво шароитида тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳар қандай инсондан чуқур билим, сабр ва матонат талаб қилади. Шунинг учун ҳам, сизларнинг меҳнатингиз халқимиз томонидан қадрланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда энергетика соҳаси изчил ривожланиб бормоқда. Янги электр станциялари қурилмоқда, мавжуд қувватлар модернизация қилиняпти, қайта тикланувчи, “яшил” энергия манбаларини амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қуёш ва шамол энергиясига асосланган лойиҳалар нафақат иқтисодий самара бераётгани, балки экологик барқарорликни таъминлаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Ушбу жараёнда сизларнинг билимингиз, тажрибангиз ва масъулиятингиз мамлакатимизнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. 🔴 Партиямиз доимо ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш тарафдори бўлиб келган. Энергетика соҳасида меҳнат қилаётган ходимларнинг касбий фаолияти, турмуш даражаси ва ижтимоий кафолатларини яхшилаш масалалари ҳам доимий эътиборимиз марказидадир. Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаймиз. Мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик ва файзу барака, масъулиятли ва шарафли меҳнатингизда янги ютуқлар тилаймиз. Хонадонларимиз ҳамиша нурга тўлсин, юртимиз равнақи йўлидаги меҳнатингиз доимо қадр топсин! Байрамингиз муборак бўлсин! ⚖️Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram