TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2952

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры404Количество просмотров
Опубликован25 дек.25.12.2025, 08:34
Содержимое поста

Содержимое

⏺🟦🟦 🟦🟦🟦 “АДОЛАТ” СДП ВА ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНДИ Хабар қилганимиздек, “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти республика кенгашининг V ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилмоқда. Дастлаб, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова сўзга чиқди. Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгилангани, натижада ёшлар ислоҳотларнинг бевосита ташаббускори ва ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бораётганини таъкидлади. – Бу борада “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўзининг аниқ позициясини эга, – деди партиямиз етакчиси ўз нутқида. – Сайловолди дастуримизда ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, таълим сифатини ошириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, адолатли меҳнат муносабатларини шакллантириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилган. Бу вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда “Ёш адолатчилар” қаноти ишончли таянчимиз бўлиб келмоқда. Конференциянинг расмий очилиш маросимида агентлик директори Алишер Саъдуллаев сўзга чиқди. Ислоҳотлар самарадорлигига эришиш давлат органлари ва демократик институтларнинг мустаҳкам ҳамкорлигига кўп жиҳатдан боғлиқ эканини таъкидлади. 🔴 Шу маънода, “Адолат” СДП ва Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида имзоланаётган меморандум муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этди. Шундан сўнг иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, барча ёшларга тенг имкониятлар яратиш, бу борадаги давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқишига ҳисса қўшиш мазмунидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз