TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2979

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры620Количество просмотров
Опубликован5 янв.05.01.2026, 14:05
Содержимое поста

Содержимое

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА 🔴Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда электрон тижорат соҳасини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Таъкидланишича, мамлакатимизда замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган электрон тижорат соҳасини ҳам янги босқичга кўтармоқда. Шу билан бирга, рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши электрон тижорат иштирокчилари учун замонавий логистика инфратузилмасига эга миллий электрон тижорат маконини яратишни тақозо этмоқда. Шунингдек, бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини ҳам такомиллаштиришга эҳтиёж мавжуд. Шу мақсадда ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Солиқ кодекси ҳамда “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши режалаштирилган. БАТАФСИЛ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз