TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2988

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,230Количество просмотров
Опубликован8 янв.08.01.2026, 03:51
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари! Сизларни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва фаоллари номидан 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз. Прокуратура мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолат ва қонунийлик тамойилларини қарор топтиришда муҳим ўрин тутади. Бу масъулиятли вазифаларни бажариш катта билим, тажриба, ҳалоллик ва қатъият талаб этади. Айни шу фазилатлар билан давлат ва жамият манфаатларига содиқ хизмат қилиб келаётганингизни халқимиз юксак қадрлайди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида прокуратура органларининг роли янада ошиб бораётганини қайд этиш жоиз. Зеро, қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини замон талабларига мослаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцияга қарши курашишга қаратилган тизимли ишлар айнан сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан узвий боғлиқ. Жамиятда адолат мезонларининг мустаҳкамланиши, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончи ортишида ҳам прокуратура ходимларининг ҳиссаси катта. 🔴“Адолат” СДП учун қонун устуворлиги, ижтимоий адолат ва инсон манфаатлари устун бўлган жамият барпо этиш устувор мақсадлардан бири ҳисобланади. Бу йўлда прокуратура органлари билан ҳамкорлик, ўзаро мулоқот ва қонун доирасидаги ҳамжиҳатлик биз учун муҳим. Чунки адолат тамойиллари фақат қонунларга амал қилиш орқалигина эмас, балки уларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаш ва ҳаётга татбиқ этишда ҳам акс этади. Ҳар бир ишда холисликни сақлаш, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш, ҳар қандай шароитда адолат мезонларига содиқ қолиш осон эмас. Шу маънода, сизларнинг кундалик меҳнатингиз жамият барқарорлиги ва ҳуқуқий давлат қурилишига қўшилаётган салмоқли ҳиссадир. Айниқса, жойларда қонунбузилишларнинг олдини олиш, ижтимоий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда прокуратура органлари ходимларининг масъулияти янада ошиб бормоқда. Ўз навбатида, тизимда хизмат қилиб келаётган фахрийларнинг ҳам меҳнатини алоҳида эътироф этиш лозим. Уларнинг кўп йиллик тажрибаси, касбий маҳорати ва ҳаётий сабоқлари ёш кадрлар учун улкан мактаб вазифасини ўтайди. Фурсатдан фойдаланиб, касбий фаолиятингизга муваффақият, масъулиятли вазифаларингизни бажаришга куч-ғайрат ва қатъият тилаймиз. Оилаларингиздаги тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик бардавом бўлсин. Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳуқуқ посбонлари! ⚖️ Расмий саҳифаларимиз