TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2989

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,440Количество просмотров
Опубликован14 янв.14.01.2026, 03:44
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 ВАТАН ҲИМОЯСИДАН ОЛИЙ ШАРАФ ЙЎҚ Бугун мамлакатимизда 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни юқори кўтаринкилик билан нишонланмоқда. Ушбу сана мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, миллий хавфсизлик ва тинч-осойишта ҳаётни таъминлашнинг ўзига хос рамзига айланган. Қуролли Кучлар ташкил этилган илк кунлардан бошлаб унинг олдига Ватан суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва тинчлигини ҳимоя қилишдек улкан вазифалар қўйилган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ана шу масъулиятли вазифани шараф билан адо этиб келмоқда. Бу эса катта матонат, интизом ва фидойиликни талаб қилади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида миллий армияни ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қуролли Кучларни замонавий талабларга мос равишда такомиллаштириш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш борасида изчил ишлар олиб бориляпти. Бу жараёнлар армиямиз нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда. 🔴“Адолат” СДП учун Ватанимиз тинчлиги, қонун устуворлиги ва аҳоли хавфсизлиги устувор қадриятлардан бири ҳисобланади. Шу боис, мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун муносиб шарт-шароит яратишга қаратилган ташаббуслар ҳамиша диққат-эътиборимизда. Зеро, Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий барқарорлиги ва эртанги кунга ишончи умумий хавфсизликнинг муҳим омилларидан биридир. Фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар, муддатли ҳарбий хизматчиларни, соҳа фахрийлари бўлган азиз устозларни “Ватан ҳимоячилари” куни билан самимий табриклаймиз. Муҳтарам ҳарбийлар, сизларнинг садоқатли хизматингиз, касбий маҳорат ва интизомингиз мамлакатимиз тараққиёти ва осойишталиги учун мустаҳкам пойдевордир. Ватанга бўлган муҳаббатингиз ва бурчга садоқатингиз юртдошларимиз томонидан юксак қадрланади. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хизматда омад ва ютуқлар тилаймиз. Оилаларингизга тинчлик, фаровонлик ва хотиржамлик ёр бўлсин. Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Ватанимиз тинч ва обод бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube