Содержимое
🟦🟦🟦🟦 ТАШҚИ СИЁСАТНИНГ ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯСИ Президентимиз раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши замонавий халқаро муносабатлар тизимида мамлакатимиз ташқи сиёсатининг ўрни, мақсад ва вазифаларини янада аниқ белгилаб берган муҳим сиёсий воқеалик бўлди. Зеро, геосиёсий вазият кескинлашиб бораётган, давлатлар суверенитети ва хавфсизлигига таҳдидлар кучайган бугунги шароитда фаол, прагматик ва миллий манфаатларга қатъий таянадиган ёндашув ҳаётий заруратга айланмоқда. Йиғилишда қайд этилганидек, сўнгги йилларда ташқи сиёсатда салмоқли ютуқларга эришдик. Олий даражадаги ташрифлар географиясининг кенгайиши, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг йўлга қўйилиши, мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналари сонининг сезиларли даражада ошгани давлатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз