TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3017

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры943Количество просмотров
Опубликован21 янв.21.01.2026, 12:35
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 БЕЛБОҒЛИ КУРАШ: САРҲИСОБ ВА ЯНГИ МАРРАЛАР “Адолат” СДП ҳамда Белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир куннинг иккинчи қисмида ҳисобот анжумани сифатида давом этди. Партия фаоллари, мураббийлар, спортчилар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Белбоғли кураш федерациясининг 2025 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди. Анжуманда сўзга чиққан федерация президенти Равшан Дастиров белбоғли курашнинг миллий спорт тури сифатидаги ривожи, жамиятда тутган ўрни, унинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ва давлат сиёсатида спортга қаратилаётган эътибор масалаларига тўхталди. Шунингдек, 2025 йил белбоғли кураш учун муҳим ютуқлар ва тарихий натижаларга бой йил бўлганини таъкидлади. Дарҳақиқат, Ойбек Султонов, Ҳасанбой Ибрагимов, Аъзамжон Анваржонов, Нусратбек Султонбоев мисолидаги полвонларимиз халқаро майдонларда юртимиз байроғини юксалишига, миллий спортимизнинг довруғини дунёга танитишга муносиб ҳисса қўшишди. Уларнинг ҳар бир ғалабаси замирида йиллар давомида шаклланган темир интизом ва ватанпарварлик туйғуси мужассам. Айниқса, Ҳиндистоннинг Ротак шаҳри мезбонлигида ўтган халқаро белбоғли кураш турнирида терма жамоамиз 20 та медални қўлга киритганидан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Спортчи қизларимиз — Фарангиз Абдунабиeва ва Ширинoй Йўлдoшeва олтин медалга сазовор бўлгани “ўзбек қизлари жасоратда ҳеч кимдан қолишмайди” деган фикрнинг амалий тасдиғи бўлди. Анжуманда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқиб, белбоғли кураш соҳасида ўтган йили эришилган салмоқли ютуқларни юқори баҳолади. Бунда хотин-қизлар спортидаги муваффақиятлар алоҳида эътироф этилди. Жумладан, Россия ва Қирғизистонда ўтказилган халқаро турнирларда Ўзбекистон қизлар жамоасининг муносиб иштирок этиб, ғалаба қозонгани миллий спортимизнинг юксак салоҳиятини намоён этгани таъкидланди. Шундан сўнг 2025 йилда белбоғли курашни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган спортчилар, мураббийлар, спорт ташкилотлари ва фаоллар турли номинациялар бўйича тақдирланди. Тадбир якунида бундай анжуманлар ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини ошириш, миллий спорт турларини оммалаштириш ва жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва “Адолат” СДП ўртасидаги ҳамкорлик келгусида ҳам изчил давом эттирилиши, ёшлар билан ишлашда янги лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилиши белгилаб олинди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз