Содержимое
🟦🟦🟦🟦 КУЧ – АДОЛАТДА! Етти асрда ҳам эскирмаган ҳикмат Президентимизнинг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимиз тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий давлатчилигимиз асосларини чуқур англаш ва келажак авлодни буюк аждодлар мероси руҳида тарбиялаш йўлидаги муҳим ва стратегик ҳужжат бўлди. 🔴“Адолат” СДП Соҳибқирон бобомизнинг умуминсониятга қаратилган “Куч – адолатда!” чақириғини ўзига шиор билган сиёсий куч сифатида давлат раҳбарининг ушбу қарорини юксак мамнуният билан қабул қилади. Биз мазкур қарорни Янги Ўзбекистон тараққиётининг маънавий пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тарихий ташаббус сифатида баҳолаймиз. Бобокалонимиз адолатли давлат бошқаруви, кучли тартиб-интизом, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида жаҳон тарихида беқиёс из қолдирган улуғ сиймодир. У асос солган салтанат ва темурийлар даври бутун инсоният тараққиёти учун муҳим бўлган Иккинчи уйғониш даврининг пойдеворини яратди. Мустабид тузум йилларида ноҳақ қораланган Амир Темур номининг мустақиллик даврида тиклангани тарихий адолатнинг қарор топганидан далолат беради. Бугун эса бу меросни чуқур ўрганиш, уни илмий асосда тарғиб қилиш ва ёш авлод онгига сингдириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, партиямиз Сайловолди дастурида ҳам тарихий адолат, миллий қадриятларни тиклаш, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш масалалари устувор вазифа сифатида белгиланган. Мазкур қарор, аввало, ёшлар тарбияси масаласида янги имкониятлар эшигини очади. Ҳар йил апрель ойини “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилиш ташаббуси халқимизнинг тарихий онгини мустаҳкамлаш, ўқувчи ва талаба ёшлар қалбида миллий ғурур ва масъулият туйғусини кучайтиришга хизмат қилади. Темурийлар даври тарихини тизимли ўрганиш ва илмий асосда кенг тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангани алоҳида эътиборга лойиқ. Хусусан, халқаро илмий конференциялар ўтказиш, “Темур тузуклари”ни бир неча тилларда илмий изоҳ билан нашр қилиш, нодир қўлёзмалар ва дурдоналарни жамлаш каби вазифалар белгиланмоқда. Бу ташаббуслар нафақат тарихчилар, балки бутун илмий жамоатчилик учун янги уфқлар очади. Зотан, темурийлар даври мероси бугунги тараққиётимиз учун ҳам илҳом ва тажриба манбаидир. Президент қарорида “Буюк темурийлар” атамасини халқаро илмий истилоҳ сифатида жорий қилиш вазифаси қўйилгани, айниқса, долзарбдир. Бу орқали Ўзбекистон нафақат ўз тарихини ўрганади, балки уни дунёга илмий ва маданий бренд сифатида тақдим этади. Бу мерос халқаро анжуманлар, тақдимотлар, медиа тадбирлар орқали яна кенг оммалашмоқда. Музейлар ва маданий инфратузилмани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар шу жиҳатдан замон талабига мос ташаббуслар саналади. Биз маданият ва маърифатни жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида кўрамиз. Шу маънода, буюк аждодлар меросини ўрганиш орқали Учинчи ренессанс пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида халқимизни бирлашишга чақирамиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз