TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3067

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры3,660Количество просмотров
Опубликован18 февр.18.02.2026, 03:42
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 АДОЛАТ БОР ЖОЙДА — ТАРАҚҚИЁТ БАРДАВОМ! Азиз партиядошлар! Бугун, 18 февраль куни мамлакатимиз сиёсий ҳаётида мустаҳкам ўринга эга бўлган, халқ фаровонлиги ва давлат равнақи йўлида изчил фаолият юритиб келаётган "Адолат" социал-демократик партияси ташкил топганига 31 йил тўлди. Албатта, кўҳна тарих учун ўттиз бир йил киприк қоққанчалик фурсат кабидир. Аммо ғояга содиқлик, тамойилда қатъийлик ва халқ ишончига муносиб бўлиш нуқтаи назаридан бу давр биз учун улкан масъулият ва синовлар йўли бўлди. Партиямиз ижтимоий адолат, ҳақиқат ва тенглик ғояларини ўз фаолиятининг устувор йўналиши сифатида белгилаб, депутатлик корпуси, маҳаллий кенгашлардаги вакиллари ва жойлардаги фаоллари орқали ушбу тамойилларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида биз нафақат ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда, балки жамият маънавий муҳитини соғломлаштириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида ҳам фаол иштирок этдик. Қонунчилик ташаббусларимиз, амалий дастурларимиз ва манзилли таклифларимиз орқали таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, хотин-қизлар ва ёшлар масалаларида аниқ ечимларни илгари суриб, уларни ҳал этишга кўмаклашдик. Айниқса, ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий тенгликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз партиямизнинг бугунги кунда жамиятдаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда. Чунки адолат — тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир. Шу ўринда партиямиз ғояларини ҳаётга татбиқ этишда бир сафда туриб меҳнат қилаётган барча фаолларимиз, депутатларимиз, ҳудудий ва бошланғич ташкилотларимиз аъзолари, ходимларимиз ҳамда сафдошларимизга миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг фидойилигингиз, ташаббускорлигингиз ва қатъиятингиз “Адолат” байроғи барча давраларда сарбаланд туришига замин яратади. Аминмизки, келгусида ҳам халқ ишончига муносиб бўлиб, юртимизда адолат, қонун устуворлиги ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлида янада жипслашган ҳолда ҳаракат қиламиз. Байрам барчамизга қутлуғ келсин! Адолат йўлидаги интилишларимиз бардавом бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз