Содержимое
Қурама бағридаги хазина “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги партия вакиллари Қурама тоғлари бағрида жойлашган 3-Мис бойитиш фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишди. Ҳар йили 60 миллион тонна маъданни қайта ишлаш қувватига эга бўлган фабрика Марказий Осиёдаги энг йирик мис ишлаб чиқарувчи мажмуалардан бири саналади. Йилига 900 минг тонна мис концентрати ишлаб чиқариш кўрсаткичи мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва миллий иқтисодиётда “мис кластери”ни тизимли ривожлантиришга ҳам салмоқли улуш бўлиб қўшилади. Бу рақамлар ортида минглаб мутахассислар меҳнати, муҳандислик салоҳияти ва, энг муҳими, аёлларнинг саноатдаги муносиб иштироки мужассам. Сафар давомида партиямиз вакиллари Марказий диспетчерлик бошқарув пункти, йирик майдаланган рудаларни сақлаш омбори, ўрта ва майин майдалаш корпуси, фильтр мажмуалари билан танишишди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз