TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3071

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры2,600Количество просмотров
Опубликован19 февр.19.02.2026, 08:42
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 “ОКМК”нинг умидли ёшлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан болалар футболига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2025 йил август ойида “ОКМК” клуби қошида футбол академияси ташкил қилиниб, тарбияланувчилар учун замонавий бино-иншоот ва майдон барпо этилган. Натижада, ёш футболчилар барча қулайликларга эга шароитда яшаб, таълим олиш ва параллел равишда футбол сирларини ўрганиш имконига эга бўлмоқда. 🔴“Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ушбу академия фаолияти билан танишди. Муассаса 210 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3 та ўқув залидан ташқари, ётоқхона, ошхона, тиббиёт ва кир ювиш хоналаридан таркиб топган. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган академияда 6-11-синф ёшидаги ўқувчилар спорт сирларини ўрганмоқда. Уларга 25 нафар тажрибали мураббийлар замонавий методологияларни қўллаган ҳолда сабоқ беришади. Яратилган имкониятлар самараси ўлароқ академиянинг 12 ёшли болалар жамоаси Қирғизистон Республикасида ўтказилган халқаро турнирда бош совринни қўлга киритгани, 13-14 ёшли ўсмирлар жамоаси эса Қозоғистонда ўтган халқаро мусобақада ғолиб бўлгани қувонарлидир. Партиямиз етакчиси тарбияланувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг келгуси режалари билан қизиқди. Мақсад йўлида дадил қадам ташлаш зарурлиги, шунда инсон барча ниятларига, албатта, эришишини таъкидлаб, маслаҳат ва тавсиялар берди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз