Содержимое
ОКМК ўзи учун кадрлар тайёрлайди Комбинатнинг малакали кадрларга эҳтиёжи жуда юқори. Шу сабаб илғор хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда 2023 йилдан муҳандислар тайёрлаш маркази фаолияти йўлга қўйилган. “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги партия фаоллари мазкур мактаб фаолияти билан ҳам танишди. Бу ерда бўлажак муҳандислар геология, кончилик, маркшейдерлик иши, бойитиш, металлургия, механика, энергетика, кон саноати транспортлари, автоматлаштириш каби таълим йўналишлари бўйича ўқитилади. Машғулотларда давомида “Serpo Mineral Systems”, “Thyssenkrupp”, “Meso Outotec”, “UZTM-Karteks”, “BelAZ” каби дунёнинг етакчи компаниялари технологияси ўргатилади. Бир ўқув курсига 160 нафаргача тингловчи қабул қилиниши мумкин. Яна бир аҳамиятли жиҳат, дарслар саноат ривожланган давлатларнинг етакчи олимлари ва ўқитувчилари томонидан ўтилаётганидир. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ва Германиянинг Фрайберг техника университетининг кончилик академияси ўртасида меморандум имзоланган. Мазкур ҳамкорлик доирасига биргаликда малакали муҳандислар тайёрлаш масаласи ҳам киритилган. Ҳар қандай соҳа ривожи замонавий технология, илғор ишлаб чиқариш тизими, халқаро алоқалар каби муҳим омилларга боғлиқ. Айниқса, билимли, малакали, жаҳон стандартлари талабига жавоб берадиган мутахассислар бунда асосий ўрин тутади. Шу боис, ОКМКда ана шундай иқтидорларни тайёрлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. ⚖️Расмий саҳифаларимиз