TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3074

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,820Количество просмотров
Опубликован19 февр.19.02.2026, 13:49
Содержимое поста

Содержимое

Ёш болали оналарнинг ҳам ишлаш имкони бор Бугун йирик саноат корхоналари фақат маош билан эмас, ижтимоий пакет билан ҳам ўзаро рақобат қилади. Боғча, мактаб, тиббиёт, спорт инфратузилмаси малакали кадрларни жамоада сақлаб қолишнинг самарали воситаларидан бири. Қолаверса, барқарор ривожланишнинг асоси инсон омилидир. Шу маънода, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ тизимида фаолият юритаётган 39-сонли мактабгача таълим ташкилоти иккинчи даражали объект эмас. Партия фаоллари ушбу муассаса фаолияти билан танишиш жараёнида бунга амин бўлди. Комбинатда минглаб ишчи-ходимлар меҳнат қилади. Уларнинг асосий қисми ёш оилалар ҳиссасига тўғри келади. Ана шу ходимларнинг фарзандлари учун муносиб таълим-тарбия шароитини яратиш ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ. Чунки боласининг хавфсизлиги ва тарбияси ҳақида хотиржам ота-она ўз вазифасига тўлиқ эътибор қарата олади. Бу эса меҳнат интизоми, иш унумдорлиги ва умумий самарадорликка ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, ёш болали аёллар, сменали иш тартибида фаолият юритадиган ишчилар учун мактабгача таълим ташкилотининг мавжудлиги катта енгилликдир. Шу билан бирга, мазкур боғча фақат ишчи-ходимлар манфаатларига эмас, балки ҳудуд ривожига ҳам хизмат қилади. Мактабгача таълим сифатининг ошиши келажак авлоднинг билимли, интизомли ва жамиятга фойдали инсон бўлиб камол топишига замин яратади. Бу эса узоқ истиқболда бутун шаҳар ва минтақа тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Умуман олганда, кун давомида ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари бир жиҳатни аниқ тасдиқлади: Тараққиёт фақат завод қуввати ёки экспорт ҳажми билан эмас, балки инсон омили, айниқса, аёлларнинг жамиятдаги фаол иштироки билан таъминланади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз