TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3075

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры886Количество просмотров
Опубликован20 февр.20.02.2026, 04:01
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦🟦 ТИНЧЛИКСИЗ АДОЛАТГА ЭРИШИБ БЎЛМАЙДИ Президентимизнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Тинчлик кенгаши биринчи саммитидаги иштироки мамлакатимиз ташқи сиёсатида муҳим давр бошланаётганидан дарак беради. Ўзбекистон номидан илгари сурилган ташаббуслар мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи, очиқ ва мувозанатли дипломатияси, тинчликпарвар сиёсати изчил давом этаётганини яна бир бор намоён қилди. Қайд этиш жоизки, саммитда 30 дан ортиқ давлат етакчилари қатнашди. Бу мазкур платформанинг халқаро аҳамиятини тасдиқлайди. Айниқса, Ғазо секторини тиклаш, минтақада барқарорликни таъминлаш ва гуманитар инқироз оқибатларини бартараф этиш масалаларининг муҳокама марказида бўлгани бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда ниҳоятда долзарбдир. Президентимиз ўз маърузасида, аввало, Тинчлик кенгаши Ғазо минтақасини иқтисодий ва ижтимоий қайта тиклаш учун муҳим платформага айланишига ишонч билдирди. Шунингдек, ҳар қандай ташқи бошқарув механизми сектор аҳолисининг ички қўллаб-қувватлашига таяниши лозимлигини таъкидлади. Бу қатъий позиция халқаро ҳуқуқ нормалари, суверенитет ва халқ иродасига ҳурмат тамойилларига таянади. Дарҳақиқат, барқарор тинчлик ташқи кучлар қарори билан эмас, маҳаллий аҳоли ишончи ва розилиги асосида барпо этилади. Зеро, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини эътироф этмай туриб, ҳақиқий адолатга эришиб бўлмайди. Президентимиз Ғазо ҳудудида турар-жой, болалар боғчаси, мактаб ва шифохоналар барпо этишга мамлакатимиз ҳам ҳисса қўшишини билдирди. Бу бир жиҳатдан, мамлакатимизнинг гуманитар дипломатияси аниқ амалий мазмунга эга эканини кўрсатди. Қолаверса, халқимизга хос xайр-саховат, бағрикенглик ва бирдамлик фазилатларини дунёга намоён қилди. Қуролли можаролардан энг кўп азият чекадиган қатлам тинч аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳисобланади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, таълим олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш Тинчлик кенгаши олдида турган энг асосий вазифа саналади. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан “Янги Ғазо” концепциясининг илгари сурилгани муҳим сиёсий сигнал бўлди. Бугунги кунда дунё кескин қарама-қаршиликлар, геосиёсий зиддиятлар ва қуролли тўқнашувлар билан юзлашмоқда. Ана шундай мураккаб шароитда Ўзбекистоннинг мувозанатли, конструктив ва тинчликсевар сиёсати алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз бирор блок ёки қарама-қаршилик томонини танлаш эмас, балки мулоқот ва ҳамкорлик майдонларини кенгайтириш тарафдори эканини амалда намоён қилмоқда. АҚШга амалга оширилган ташриф ҳам икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодий, инвестициявий ва технологик алоқаларни кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳимдир. Ўзбекистоннинг очиқ иқтисодиёт ва халқаро ҳамкорликка тайёр давлат сифатидаги қиёфаси тобора мустаҳкамланяпти. Бу эса ички ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларимиз учун ҳам қулай ташқи муҳит яратади. Тинчликка нафақат можароларни бартараф этиш, балки ижтимоий адолат, тенг имкониятлар асосидаги инсон ҳуқуқлари таъминланган муҳит орқали эришилади. Президентимизнинг саммитдаги нутқи айнан шу ёндашувни ўзида мужассам этди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз