TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
АЁЛ АДОЛАТ ВА ТАРАҚҚИЁТ ТИМСОЛИ “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ кўп йиллардан бери партиямизнинг яқин ҳамкори ҳисобланади. Яқинда ташкил этилганининг 75 йиллиги нишонланган ушбу комбинат нафақат иқтисодий салоҳияти, балки 35 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қиладиган улкан тузилма экани билан ҳам ажралиб туради. Жамоанинг салмоқли қисми хотин-қизлар, ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Комбинат республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида етакчи ўрин тутади. Сўнгги йилларда “Адолат” СДП билан комбинат ўртасида қўшма лойиҳалар, акция ва учрашувлар тез-тез ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирларнинг навбатдагиси “Аёл – адолат ва тараққиёт тимсоли” мавзусига бағишланди. БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз