TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3083

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры626Количество просмотров
Опубликован23 февр.23.02.2026, 06:27
Содержимое поста

Содержимое

🇺🇸🇺🇿 Вашингтон шаҳрида ўтган Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Саммитда 30 дан ортиқ давлат раҳбарлари қатнашди. Муҳокамалар марказида эса Ғазо секторидаги вазият, гуманитар инқироз ва минтақада барқарорликни тиклаш масалалари бўлди. 🔍 Унда Президентимиз Ғазо ҳудудида турар-жой, болалар боғчаси, мактаб ва шифохоналар барпо этишга мамлакатимиз ҳам ҳисса қўшишини билдирди. ⚖️ “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова юртбошимиз илгари сурган ташаббуслар мамлакатимизнинг тинчликпарвар, очиқ ва мувозанатли сиёсатини яна бир бор намоён қилганлигини таъкидлади. 🔵Ўзбекистоннинг очиқ иқтисодиёт ва халқаро ҳамкорликка тайёр давлат сифатидаги қиёфаси тобора мустаҳкамланяпти. Бу эса ички ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларимиз учун ҳам қулай ташқи муҳит яратади" - Р. Махмудова. 🌎 Бугун дунё кескин зиддиятлар даврини бошдан кечирмоқда. Ана шундай шароитда Ўзбекистонимиз ўзининг инсонпарварлик сиёсатини қатъий кўрсатаётганлиги албатта қувонарли. 🧑‍🦲@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг