Содержимое
🟦🟦🟦 Болалар омбудсманнинг маърузаси кўриб чиқилди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил(Болалар омбудсман)нинг 2025 йилдаги бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузаси кўриб чиқилди. Маърузада келтирилганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда бола ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2025 йилда бола ҳуқуқларига оид 6 та қонун, давлатимиз раҳбарининг 8 та фармони ва 6 та қарори қабул қилинган. Ҳисобот даврида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига 1 934 та мурожаат келиб тушган. Вакилга бевосита болалар томонидан 42 та мурожаат йўлланган бўлиб, бу жами мурожаатларнинг 2,17 фоизини ташкил этган. Ўтган даврда вакил ва унинг минтақавий бўлимлари томонидан 115 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилиб, 1 000 дан ортиқ умумий ва 150 дан ортиқ якка учрашувлар ўтказилган. Аниқланган бола ҳуқуқларининг бузилиши ҳолати юзасидан тақдимнома ва огоҳлантиришлар киритилган. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз