Содержимое
🟦🟦🟦🟦 Ёшлар – миллий тараққиётни ҳаракатлантирувчи куч Ёшликни умр баҳорига менгзашади. Сабаби, бу олтин давр ҳар биримиз учун шижоат, интилиш, ўзгариш асосида шахсий муваффақиятга эришишда ва жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шуни аниқ айтиш мумкинки, ёшлигимизда бизга бугунгидек имконият ва шароит яратиб берилмаган. Танлов имкониятимиз ҳам бу қадар кенг бўлмаган. Бугунги кун ёшлари – миллатимиз фарзандлари – давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги остида камолга етмоқда. Уларга ҳар бир соҳада ўз салоҳиятини намоён этиши, билим олиши, касб ўрганиши, тадбиркорликка қадам қўйиши, спорт ва инновация соҳасида ютуқларга эришиши учун тизимли шароитлар яратилмоқда. Президентимизнинг Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган фаол ёшлар билан мулоқоти ҳам давлатимизнинг ёшлар сиёсатига янгича суръат бахш этиши шубҳасиз. Бундай учрашувлар ёшларимиз интиқ кутадиган, очиқ мулоқот ва амалий қарорлар қабул қилинадиган муҳим анъанага айланганини эътироф этишимиз даркор. Ёшларни демографик қатлам сифатида эмас, балки мамлакат тараққиётининг ҳал қилувчи стратегик кучи сифатида баҳолаш ёндашуви жараённинг ўзига хос жиҳати бўлди, албатта. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз