TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #3098

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры534Количество просмотров
Опубликован26 февр.26.02.2026, 16:19
Содержимое поста

Содержимое

🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦 МЕҲР ВА ЭЪТИБОР: Партия етакчиси эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Фарғона вилоятидаги ўрганишлари доирасида Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ва ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашиб, уларнинг кундалик ҳаёти ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишди. Партия етакчисининг навбатдаги манзили Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” МФЙ, Ободлик кўчасида яшовчи Муяссархон Юнусованинг хонадони бўлди. Мазкур оила бошига тушган оғир синовлар — оила бошлиғининг вафоти ва турар жойнинг ёнғин оқибатида вайрон бўлиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган эди. Шундай оғир дамларда Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва саховатпеша ҳомийлар кўмаги билан вайронага айланган уй ўрнида қисқа муддатда янги ва шинам уй қуриб битказилди. Муяссархон Юнусова партия етакчиси билан кечган самимий мулоқотда давлат ва ижтимоий хизмат ходимлари томонидан кўрсатилаётган доимий эътибор ва кўмакдан мамнунлигини таъкидлади. Хонадон соҳибаси кўрсатилган эътибор унга маънавий куч бағишлаганини, фарзандларини Ватанга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш йўлида катта рағбат бўлганини билдириб, ўз миннатдорлигини изҳор этди. Партия етакчисининг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз